Ўзбекистон-Германия: таълимдаги ҳамкорлик (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги “Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Бухорода “Малакали кадрлар тайёрлаш ва касбий таълимга халқаро таълим дастурларини жорий этиш” мавзусида форум ўтказилди.
Унда, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Адилов, Профессионал таълимни ривожлантириш институти директори З.Худойбердиев, “AVESTOS” GmbH компаниясининг бош директори Клаус Мичел, “AVESTOS International” компанияси бошқарув директори Антже Страуч, “AVESTOS” GmbH компаниясининг Ўзбекистон, Вьетнам ва Хитойдаги лойиҳалар бўйича менежери Сусан Страуч, Бухоро вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А.Наимов, Қашқадарё вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи О.Мавлонов ҳамда Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги техникум директорлари ва 180 нафар иш берувчи йирик корхоналар вакиллари қатнашди.
[gallery-21431]
Форумда, иш берувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, немис ва халқаро стандартлар бўйича касбий таълим тизими ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳамда Германияда малака ошириш борасида тақдимотлар қилинди.
Форум доирасида Бухоро вилояти техникумлари ҳамда иш берувчи корхоналари ўртасида дуал таълимни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида 20 дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NTtpBYyExvI?si=BuQn9_COOtXBonYQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео+сурат), ЎзА мухбирлари