Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Германия: адлия соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади

Адлия вазири ўринбосари М.Икромов Германия Федерал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси директори Ш.Хюлшёрстер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Унда Ўзбекистон ва Германия ўртасида адлия ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.  

Таъкидланганидек, мамлакатимизда қонун ижодкорлиги, давлат хизматлари тизимини рақамлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда бепул юридик ёрдам кўрсатиш йўналишларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, Lex.uz платформасининг ривожлантирилиши, сунъий интеллект асосидаги LexAI тизимининг жорий  этилиши ҳамда давлат хизматларини соддалаштиришга қаратилган ташаббуслар шулар жумласидандир.  

Томонлар Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, Европа Иттифоқининг TWINNING грант лойиҳаси доирасида қонунчиликни тизимлаштириш вa ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.  

Учрашув якунида адлия ва ҳуқуқ соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келгусидаги истиқболлар белгилаб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА