Ўзбекистон футболи ривожланади
Бугун 25 сентябрь куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтади.
Ҳисобот-сайлов конгрессида 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари конгресс баёнини тасдиқлаш, тасдиқланган мустақил қўмиталар ва ҳуқуқий органларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари ва ижроия қўмита аъзоларини сайлаш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.
ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг рўйхати шакллантирилди.
Бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конгрессида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Р. Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига қайта сайланди.
Йиғилиш давомида мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футболни янада ривожлантириш борасидаги қатор масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Тегишли хулосалар чиқарилди. Мутасаддиларга соҳа тараққиёти бўйича зарур йўл-йўриқлар берилди.
Т. Рўзиев,
ЎзА