Ўзбекистон фанининг таянчи бўлган буюк олимлар
Илм-фан ҳар қандай давлатнинг тараққиёти ва келажагини белгилайдиган энг муҳим кучлардан бири.
Янги кашфиётлар, замонавий технологиялар ва жамият ривожи ортида олимлар меҳнати туради. Ўзбекистонда ана шу йўлда муҳим ўрин тутган даргоҳ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳисобланади.
1943 йилда ташкил этилган академия шу кунгача юртимиз илм-фани, иқтисодиёти ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бу даргоҳга турли йилларда ўз соҳасида катта из қолдирган, мамлакат илм-фани тараққиёти учун хизмат қилган етук олимлар раҳбарлик қилган.
Қуйида Фанлар академиясига раҳбарлик қилган президентлар ҳақида маълумот берамиз.
Қори Ниёзов Тошмуҳаммад Ниёзович (1943–1947 йй.)

Фанлар академиясининг биринчи президенти ва асосчиларидан бири. Физика-математика фанлари доктори, профессор, Меҳнат Қаҳрамони. Математик олим. (1896–1970).
Саримсоқов Тошмуҳаммад Алиевич (1947–1952 йй.)

Академия асосчиларидан бири. Физика-математика фанлари доктори, профессор, Меҳнат Қаҳрамони ва Давлат мукофоти лауреати. Таниқли математик олим. (1915–1995).
Зоҳидов Теша Зоҳидович (1952–1956 йй.)

Биология фанлари доктори, профессор. Зоология ва экология фанлари бўйича йирик олим, Давлат мукофоти лауреати. (1906–1981).
Абдуллаев Ҳабиб Муҳаммедович (1956–1962 йй.)

Геология-минералогия фанлари доктори, профессор. Геология соҳасидаги дунёга таниқли олим, Давлат мукофотлари лауреати. (1912–1962).
Орипов Убай Орипович (1962–1966 йй.)

Физика-математика фанлари доктори, профессор, академик. Таниқли физик олим, Давлат мукофоти лауреати. (1909–1976).
Содиқов Обид Содиқович (1966–1984 йй.)

Академияни энг узоқ муддат бошқарган президент. Кимё фанлари доктори, профессор. Биоорганик кимё соҳасидаги улкан олим, Меҳнат Қаҳрамони ва Давлат мукофоти лауреати. (1913–1987).
Ҳабибуллаев Пўлат Қирғизбоевич (1984–1988 йй.)

Физика-математика фанлари доктори, профессор. Физика соҳасидаги кўзга кўринган олим, Давлат мукофоти лауреати. (1936–2010).
Салоҳитдинов Маҳмуд Салоҳитдинович (1988–1994 йй.)

Физика-математика фанлари доктори, профессор. Математика соҳасидаги йирик олим, Давлат мукофоти лауреати. (1933–2018).
Абдуллаев Жўра Абдуллаевич (1994–1995 йй. в.б.)

Техника фанлари доктори, профессор, академик. Автоматика ва ахборотлаштириш соҳасидаги таниқли олим. (1927–2020).
Жўраев Тўхтамурад Жўраевич (1995–2000 йй.)

Физика-математика фанлари доктори, профессор, академик. Математика соҳасидаги олим, Давлат мукофоти лауреати. (1934–2009).
Орипов Тоҳир Фотиҳович (2005–2006 йй. в.б.)

Биология фанлари доктори, профессор, академик. Биоорганик кимё соҳасидаги етук олим. 1945 йилда таваллуд топган.
Салихов Шавкат Исмоилович (2006–2017 йй.)

Биология фанлари доктори, профессор, Хитой ФА хорижий аъзоси. Биоорганик кимё ва токсинлар соҳасидаги таниқли олим. 1944 йилда таваллуд топган.
Юлдашев Беҳзод Содиқович (2000–2005 йй. ва 2017–2024 йй.)

Физика-математика фанлари доктори, профессор, Россия ФА хорижий аъзоси. Ядро физикаси соҳасидаги йирик олим, Давлат мукофоти лауреати. (1945–2024).
ҲОЗИРГИ АМАЛДАГИ ПРЕЗИДЕНТ
Аюпов Шавкат Абдуллаевич (2024 йилдан – ҳозиргача)

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, академик, The World Academy of Sciences аъзоси. Физика-математика фанлари доктори, профессор.
Математика соҳасида жаҳон миқёсидаги йирик олим. Фан ва техника соҳасидаги биринчи даражали Давлат мукофоти ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони соҳиби. 1952 йилда таваллуд топган.
Нигора Раҳмонова,
ЎзА