Ўзбекистон - ЕТТБ ҳамкорлиги янги босқичда
30 апрель – Ўзбекистон ЕТТБга аъзо бўлган кун
Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз иқтисодиётида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Миллий иқтисодиётни юксалтириш, мамлакат қудратини, халқ фаровонлигини ошириш йўлида ҳаётга жорий қилинаётган иқтисодий лойиҳалар йилдан-йилга кўпаймоқда. Бунинг учун давлатимиз турли халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ана шундай ташкилотлардан бири Европа тикланиш ва тараққиёт банкидир.
Ушбу молиявий тузилма Марказий ва Шарқий Европа, шунингдек, МДҲ га аъзо мамлакатларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга ёрдам кўрсатувчи йирик халқаро банк бўлиб, 1990 йил 42 аъзо мамлакат ҳукуматлари томонидан ташкил этилган ва фаолиятини 1991 йилдан бошлаган.