Ўзбекистон делегацияси Токиода
Кеча тунда XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўл олган Ўзбекистон делегацияси Токионинг Нарита аэропортига етиб борди.
Ташкилий қўмита қарорига кўра, делегациямиз аъзолари аэропортда ҳам коронавирусга қарши тест топширишади ва бошқа керакли ишлар якунлангач улар шаҳарга киритилади.Шундан сўнг спортчиларимиз махсус транспортда Олимпия шаҳарчасига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси махсус ажратилган чартер рейс билан “Boeing 787 Dreamliner” ҳаво кемасида Токиога етиб олди.
23 июль куни “Токио–2020” Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилса, 24 июлдан вакилларимиз медаллар учун курашга киришадилар.

ЎзА