Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида савдо айланмаси кўлами ортмоқда
2022 йил январь-май ойларида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида савдо айланмаси аввалги йилнинг шу даври билан солиштирганда 1,2 фоизга ошган ва 322,6 миллион АҚШ долларини ташкил этган, дейилади "Бизнес Туркменистан" порталида берилган хабарда.
Юқорида келтирилган даврда Ўзбекистон Туркманистондан 259,6 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган, экспорт эса 62,9 миллион долларни ташкил қилган. Шундай қилиб, 2022 йилнинг январь-май ойларида Туркманистон Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо шериклари ўнталигига кирди, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг ўтган беш ойида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо шериги Хитой бўлди. Ўзбекистон билан Хитой ўртасида 3,8 миллиард долларлик савдо амалга оширилган.
Маълумот учун: 2021 йилда Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида савдо айланмаси 881,9 миллион долларни ташкил этган эди, бу 2020 йил билан солиштирганда 61 фоизга кўпдир.