Ўзбекистон 3,7 минг тонна лимон экспорт қилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида 12 давлатга қиймати 3,8 миллион долларлик 3,7 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага камайган.
Ўзбекистон Россияга 2,2 минг тонна, Қозоғистонга 1,2 минг тонна, Қирғиз Республикасига 380 тонна, Украинага 2,4 тонна, Афғонистонга 2,2 тонна экспорт қилган.
Хорижга энг кўп Тошкент вилояти – 1,2 минг тонна, Фарғона вилояти – 984 тонна, Наманган вилояти – 249 тонна, Бухоро вилояти – 210 тонна лимон экспорт қилган.
ЎзА