Ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
“Навоийуран” давлат корхонасида Япониянинг “Itochu Corporation” корпорaцияси Токио офиси менежери Toшитака Шибата бошчилигидаги делегaция аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда корхона раҳбари Жамол Файзуллаев “Itochu Corporation” корпорацияси билан ҳамкорлик 2006 йилдан буён давом этиб келаётгани, бу ўзаро ишонч ва икки томонлама манфаатли дўстлик устига қурилганини таъкидлади. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам узоқ йиллик ҳамкорлик учун корхона раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
Меҳмонлар мулоқот давомида геология-қидирув, ҳамкорликда уран ишлаб ишлаб чиқариш, юқори технологияларни жорий этиш, янги конларни ўзлаштириш, корпорациянинг дунё бозоридаги халқаро тажрибасидан самарали фойдаланиш ҳамда геолог ва муҳандислари иштирокида сульфат кислотаси ишлаб чиқаришга қаратилган янги қувватларни яратиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Бундан ташқари, ишлаб чиқаришга рақамли технологияларни жорий этиш орқали уран ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот таннархини камайтириш бўйича ҳам таклифлар ўртага ташланди.
Учрашувда ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилаётган қўшма корхона концепциясининг ҳам тақдимоти ўтказилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш юзасидан “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, шу асосда ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олишди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири