Озарбайжонда ҳарбий омбор портлади
2 сентябрга ўтар кечаси Озарбайжоннинг Горанбой туманидаги Низомий қишлоғи яқинида жойлашган ўқ-дори омборида портлаш юз бериб, йирик ёнғин келиб чиқди.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа ҳамда Ички ишлар вазирликлари, шунингдек маҳаллий ҳокимият идоралари ҳамкорликда зудлик билан зарур хавфсизлик ва қутқарув тадбирларини амалга оширди.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида воқеа жойи тўлиқ назоратга олинди. Эҳтиёткорлик юзасидан яқин атрофдаги аҳоли манзилларида яшовчи фуқаролар тезкор равишда хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Расмий маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар, талафот кўрганлар йўқ.
Ф.Яхшибоева, ЎзА