Озарбайжон ТИВ чет элдаги ҳарбий амалиётда иштирок этиш жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди
– Маълумки, Россия ва Украина, Яқин Шарқ каби турли минтақаларда кескинлик янада кучайиши, давом этаётган қуролли можаролар халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда, – дейилган Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган навбатдаги баёнотда. – Афсуски, қуролли тўқнашув ва ҳарбий амалиёт натижасида Озарбайжон фуқаролари ҳалок бўлиши ёки жароҳатланиши ҳолатлари қайд этилди.
Шу муносабат билан вазирлик фуқароларни жанговар ёки қуролли можаро ҳудудига боришдан тийилишга чақирди. Бундан ташқари, ТИВ “Озарбайжон фуқароларининг хорижий давлатлар ҳудудидаги можаро ва ҳарбий амалиётда ёлланма аскар ёки кўнгилли сифатида иштирок этиши мамлакат қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилишини эслатди.
С.Раҳимов, ЎзА