“Ўзагросуғурта” АЖ – 29 ёшда. Янги суғурта тури билан!
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 февралдаги ПФ–1713-сонли Фармони асосида ташкил этилган бўлиб, бугун ўзининг 29 йиллик фаолиятини нишонламоқда.
Компания собиқ Давлат суғуртаси бош бошқармасининг ҳуқуқий вориси сифатида бой тарихий меросни муносиб давом эттириб келмоқда. Суғуртавий ҳимоя соҳасида 100 йилдан ортиқ тажриба ва тарихга эга эканлигимизни фахр билан таъкидлаймиз.
Бугунги кунда “Ўзагросуғурта” Ўзбекистон суғурта бозоридаги универсал компаниялардан бири бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга суғурта хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этиб келмоқда.
Компания республиканинг барча ҳудудларида барқарор фаолият юритади:
• 14 та ҳудудий филиал
• 182 та шаҳар ва туман суғурта маркази
• 140 дан ортиқ суғурта турлари
• 1 000 дан ортиқ ходим ва суғурта агентлари
“Ўзагросуғурта” мамлакатда онлайн суғурта хизматларини жорий этган дастлабки компаниялардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда суғурта хизматларининг аксарияти мобил қурилмалар ва онлайн платформалар орқали тез, қулай ва хавфсиз тарзда тақдим этилмоқда.
Суғурта фаолиятини автоматлаштириш ва рақамли трансформация компаниянинг устувор йўналишларидан биридир. Сунъий интеллект ёрдамида маълумотларни таҳлил қилиш ва хавфларни олдиндан баҳолаш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда.
“Ўзагросуғурта” ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажариши билан ажралиб турадиган, халқаро миқёсда эътироф этилган ишончли компания ҳисобланади.
Компания қуйидаги халқаро ва миллий рейтинг ҳамда сертификатларга эга:
• ИСО 9001:2015 – сифат менежменти тизими
• Моодйъс Инвесторс Сервиcе – “Ба3” (ижобий прогноз)
• “Аҳбор-Рейтинг” – “УзА++” (барқарор прогноз)
• Стандард анд Сенситиве Ратингс – “Уз ААА” (максимал, барқарор прогноз)
Фаолияти давомида компания бир қатор нуфузли мукофотлар ва эътирофларга сазовор бўлган:
• “Йилнинг энг яхши суғурта компанияси”
• “Қишлоқ жойларда суғуртани оммалаштириш учун”
• “Ўзбекистон бўйлаб энг кенг тармоққа эга суғурта компанияси”
• “Онлайн суғуртани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ва бошқа номинациялар
Ушбу фурсатдан фойдаланиб “Ўзагросуғурта” мижозларига янги суғурта турини тақдим этади – маданий ва оммавий-маданий тадбирлар чипталаридан фойдалана олмаслик хавфини суғурталаш.
Ушбу суғурта тури маданий ҳордиқ олиш мақсадида харид қилинган чипталардан кутилмаган ҳолатлар сабабли фойдалана олмаслик хавфидан ҳимоя қилади.
Чипта – бу шунчаки тадбирга кириш эмас.
Бу – сизнинг пулингиз.
Суғурта полиси шартлари:
✔️ Чипта харид қилиш вақтида расмийлаштирилади
✔️ Чипта харажатларини қисман қоплайди
✔️ Тўлов 5 иш куни ичида амалга оширилади
Чипта харид қилинг – суғуртани расмийлаштиринг – хотиржамликни ҳис қилинг.
Батафсил маълумотни 1186 қисқа рақамларидан олишингиз мумкин.