Ўз меҳнатининг муносиб эътирофини кўриш ҳар бир инсон учун катта бахт
Президентимиз бугун Янги Ўзбекистоннинг овози энг нуфузли минбарларда ҳам баланд янграётганини, давлатимизнинг халқчил, тинчликпарвар сиёсати дунёда эътироф этилаётганини таъкидлади.
– Ҳеч шубҳасиз, юқоридаги барча ўзгаришлар кўп миллатли халқимиз, сиз каби жонкуяр юртдошларимиз меҳнати билан амалга ошмоқда,– деди давлатимиз раҳбари.
Қайси соҳа ёки вазифада ишламасин, ўз меҳнатининг муносиб эътирофини кўриш ҳар бир инсон учун катта бахт экани таъкидланди.
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан яшаб, сидқидилдан меҳнат қилаётган 558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Президентимиз ҳар бир мукофотланганнинг машаққатли меҳнат йўли, эришган ютуқлари ва юрт тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссасини яхши билишини таъкидлади.
Мукофотланганлар орасида бутун умрини бунёдкорликка бағишлаган хоразмлик отахон Рустам Султонов ҳам бор. У киши табаррук ёшда бўлсалар-да, вилоят нуронийларига бошчилик қилиб, маҳалла ва қишлоқларни обод қилишда ёшларга чинакам ибрат бўлиб келмоқда.
ЎзА