Ўз касбининг устаси унвони учун танлов
Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала ўқув майдонида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлови”нинг Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ босқичи бўлиб ўтмоқда.
Унда “Энг илғор сержант”, “Энг илғор гурух командири”, “Энг илғор взвод (батарея) командири”, “Энг илғор батальон (дивизион) командири” ва “Энг илғор бригада командири” номинациялари бўйича умумқўшин, махсус операция кучлари ҳарбий қисмлари, сафарбарлик чақирув резерви батальонлари, артилерия, алоқа ҳарбий қисм ва бўлинмалари, радиоэлектрон разведка ва радиоэлектрон кураш, муҳандислик, радиатцион, кимёвий, биологик ҳимоя ва таъминот ҳарбий қисм ва бўлинмалари мутахассислари иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратини намойиш этмоқда.

Кўрик-танловнинг очилиш маросимида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари, полковник С. Байбабаев сўнгги йилларда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қўшинларимизнинг жанговар тайёргарлик даражасини дунёнинг энг илғор армиялари билан тенглаштиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бунинг учун ҳарбий қисм ва муассасаларда барча моддий-техник асослар, ҳарбий хизматчилар учун зарур шароитлар яратилаётганини қайд этди. Кўрик-танловни юқори савияда ўтказиш учун округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи ва ҳайъат таркиби билан таништирди.

Шу куннинг ўзида танлов қатнашчилари учун Термиз гарнизони ҳарбий оркестри иштирокида саф тайёргарлик машғулотларини янгича усулларда олиб бориш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Кўрик-танлов жорий йилнинг 25 сентябрь куни якунланади.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА