Ўтмиш манзаралари - рассомлар нигоҳида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида жойлашган И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида бир аср олдин яратилган тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил қилинди.
Кўргазмадан 1920-1930 йилларда ўлкамиздаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар акс этган тасвирий санъат асарлари ўрин олган. Авангард ва анъанавий йўналишлардаги бу асарлар орқали ўтмиш манзараларини кўриш, ўша даврдаги рассомларнинг хаёлот олами ва қарашларини англаш мумкин. Шунингдек, бир аср олдин олинган қизиқарли фотосуратлар ҳам намойиш этилмоқда.
[gallery-17254]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА