ОТМ жамоалари ўртасида “Заковат” мусобақаси ўтказилди
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва “Заковат” клуби ҳамкорлигида давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари талабаларидан тузилган жамоалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Мусобақада 41 та олий таълим муассасасининг жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

Қизғин курашларга бой ўтган ўйин натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий университети жамоасига биринчи, University of Science and Technology жамоасига иккинчи, Тошкент давлат тиббиёт университети жамоасига учинчи ўрин насиб қилди.
Мазкур жамоалар эгаллаган ўрнига мос равишда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, 1-ўринга 9 миллион, 2-ўринга 7,5 миллион, 3-ўринга эса 6 миллион сўм пул мукофотлари берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА