“Отлар паради” томошабинларга завқ бағишлади
Шу кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносиб нишонланмоқда.
Айём муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирокида Миллий гвардия бошчилигида “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови” шиори остида "Отлиқ кавалерия паради" ташкил этилди.
[gallery-26619]
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси автотураргоҳидан Амир Темур хиёбони бўйлаб ўтган отлар паради байрам сайлига чиққан аҳоли вакилларига бир олам завқ бағишлади.
[gallery-26620]
Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда от спорти ривожига берилаётган алоҳида эътибор натижасида "Отлар паради мамлакатимизда нишонланадиган байрам саналари арафасида доимий ташкил этилиши анъанага айланиб улгургани алоҳида эътирофга лойиқдир.
Т.Рўзиев, Н.Ҳайдаров,
Ш.Тоҳиров (фото), ЎзА