Отишмада гумонланган шахс АҚШ ҳукуматини танқид қилди
“New York Post” нашри ёзишича, Президент Дональд Трамп иштирокидаги тадбир доирасида юз берган отишмада гумонланган 31 ёшли Коул Аллен интернет орқали АҚШнинг Киевни қўллаб-қувватлаши камайганидан норозилик билдирилган кўплаб хабарлар жойлаштирган, шунингдек Украина бўлинмалари ва талабалари учун маблағ йиғиш тадбирларига ҳаволалар тарқатган.
У ўз чиқишларида Трамп маъмурияти аъзоларини ҳам кескин танқид қилган. Американинг ташқи сиёсат қарорлари, жумладан Эрон билан муваққат сулҳ битимини салбий баҳолаб, “таслим бўлиш” дея таърифлаган.
С.Раҳимов, ЎзА