Ота ва фарзандлар учраштирилди
Ажримдаги оилаларнинг собиқ эр ёки хотини томонидан фарзандлари билан кўришишга тўсқинлик қилинса, томонлар судга мурожаат қилишлари ва ўз фарзанди билан суднинг қарорига асосан белгиланган муддатда кўришишлари мумкин бўлади.
МИБнинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида бола билан учраштириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 18 тани ташкил этиб, тегишли қонунчиликка асосан ижро ҳужжатлари қўзғатилган.
Мазкур турдаги ижро ҳужжатлари юзасидан Яшнобод туман прокуратураси ҳамкорлигида бола учраштириш хонаси ташкил этилган. Хона имкон қадар уй муҳитига яқин қилиб жиҳозланган бўлиб, бу ерда оталар ўз фарзандлари билан учрашади, бирга вақт ўтказади.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2019 йил 3 июлдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.Нурмуҳаммедовадан ундирувчи Б.Нурмуҳаммедов фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари билан кўриштириш ҳақидаги ижро иши юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ота ва фарзандлар учраштирилди.
Шуҳрат Нематов, ЎзА