Ота фарзандига буйрагини берди
Қизилтепалик бемор Рухшона Жўрақуловага отаси Муродулло Ботировнинг битта буйраги кўчириб ўтказилди.
Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти – буйрак трансплантацияси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиали ва Қизилтепа туман тиббийт бирлашмасининг малакали мутахассислари томонидан бажарилди.
4 соатдан кўпроқ вақт давом этган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Ҳозир бемор ва унинг отасида тегишли тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири