От йўрттириш бўйича чавандозлар сараланди
Тошкент шаҳридаги “Universal Horses Stable” от спорт клубида от йўрттириш йўналиши бўйича CDI1* ва CDI3* тоифаларидаги халқаро мусобақалар юқори савияда ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.
Мусобақанинг CDI3* тоифасида ҳамюртимиз Алина Шевцова “Замперони” лақабли отида ғолиб бўлган бўлса, CDI1* йўналишида “Nosito De Muze” номли тулпори билан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, турли йўналишларда CDI1* баҳсларида ҳамюртларимиздан Дарья Попова (“Гравер”) кумуш, Феруза Абдуллаева (“Лидер”) бронза медаль билан тақдирланди.
Бундай мусобақалар Ўзбекистонда от йўрттириш йўналишини янада ривожлантириш ва халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Universal Horses Stable” мажмуасида конкур бўйича Халқаро от спорти федерацияси (FEI) томонидан жаҳон кубоги саралаш босқичи баҳслари ўтказилиб, унда 20 та давлатдан чавандозлар иштирок этган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА