Ўсмир боксчиларимиз яна шоҳсупада
Дубайда ўсмирлар ўртасида ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етди.
Аввалроқ, ўсмир йигитларимиз 11 медаль билан мусобақани якунлаган эди.
Мусобақада Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ҳам юқори марраларни забт этди. Боксчи қизларимиз чемпионатда 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоамиз таркибида қуйидаги боксчиларимиз ғолиб ва совриндор бўлди:
Олтин:
- 46 килограмм: Гулсевар Ғаниева
- 50 килограмм: Шахина Неъматова
- 70 килограмм: Ойша Тоирова
Кумуш:
- 48 килограмм: Робияхон Бахтиёрова
- 54 килограмм: Гулдана Тилаубергенова
- 66 килограмм: Санобар Бозорбоева
Бронза:
- 52 килограмм: Лазиза Юсупова
- 57 килограмм: Раъно Муратбаева
- 60 килограмм: Мухлиса Тохирова
- 63 килограмм: Ситора Баҳодирова
- 81 килограмм: Олтиной Сотимбоева
Маълумот учун, Дубайдаги Осиё чемпионати тўртта тоифада (ўсмир ўғил болалар ва қизлар, ёшлар ва ёш қизлар) ўтказилмоқда. Эртага мусобақа доирасида ёшлар ўртасидаги баҳслар ташкил этилади.
Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўсмирларимиз бугун, 30 август куни соат 16:40 да юртимизга қайтиб келади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиниши режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерцияси матбуот хизмати.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири