Ўсмир боксчиларимиз муваффақияти
Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Қозоғистоннинг Аксай шаҳрида ўтказилган "Дўстлик" халқаро турнирида муносиб иштирок этди.
Мусобақада 2006-2007 йилларда таваллуд топган боксчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, 7 та олтин, 2 та кумуш, жами 9 медалга сазовор бўлди.
Халқаро турнирда Илҳом Эргашев, Нодир Аллаберганов, Акбар Аҳмадов, Ҳожиакбар Кудратов, Абдуқодир Тахли, Раҳмонжон Қодиров, Асилбек Ишмуродов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, Фаррух Раҳматуллаев ва Сардор Дилолов финалга қадар жангларда муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Рамзжон Аҳмедов ташкилотчилар томонидан мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган бўлса, Маруф Урдушев турнир давомида ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА