Осиё очиқ кубогида 8 медаль
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида дзюдо бўйича ўтган Осиё очиқ кубогида Ўзбекистон терма жамоаси биттадан олтин ва кумуш ҳамда олтита бронза жами 8 та медални қўлга киритди.
Вазни 73 килограммгача бўлган дзюдочилар баҳсида Муроджон Йўлдошев барча рақибларини енгиб олтин медалга сазовор бўлди. Ғиёсжон Бобоев 81 килограммгача вазнда кумуш медали билан тақдирланди.
Шунингдек, кубок баҳсларида Гулнур Муратбоева, Шукуржон Аминова, Мухлиса Ганжаева, Фарангиз Холмуродова, Рината Илматова ҳамда Арслонбек Тожиев шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Полвонларимиз умумжамоа ҳисобида Россия ва Қозоғистондан сўнг учинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА