Осиё кубоги кимга насиб этади?
Триатлон бўйича бир қатор мусобақаларга мезбонлик қилаётган Самарқандда бугун Осиё кубоги баҳслари бошланди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Халқаро триатлон федерацияси президенти Марисол Касадо иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилади.
Айни пайтда кубог баҳсларининг аёллар ўртасидаги мусобақаси давом этмоқда. Унда тўққиз давлат вакиллари беллашмоқда.







Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА