Осиё чемпионатининг бугунги дастурида 7 нафар дзюдочимиз қатнашади
Хитойнинг Ордос шаҳрида дзюдо бўйича давом этаётган Осиё чемпионатининг учинчи кунги беллашувларида 7 нафар дзюдочимиз ғолиблик йўлида татамига чиқади.
Кеча қитъа чемпионатининг учинчи кунги мусобақаларида терма жамоамизнинг 6 нафар аъзоси баҳсларда иштирок этиб, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

-70 килограмм оғирликда ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ширинжон Йўлдошева, кумуш, Хуршида Раззоқбердиева бронза медалини қўлга киритди.
Бугун, 18 апрель яккалик беллашувларининг сўнгги кунида оғир вазнли спортчилар, яъни эркаклар -90, -100, +100 килода, аёллар -78 ва +78 килограммда беллашади.
Кун давомидаги баҳсларда терма жамоамиз аъзоларидан Нурбек Муртозоев, Эрназар Сарсенбаев, Алишер Юсупов, Музаффарбек Тўрабоев, Маржона Кўчимова, Барчиной Қодирова, Умида Ниғматова ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, икки кунлик беллашувлар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та кумуш, 2 та бронза медалига эгалик қилган ҳолда 19 та давлат орасида кучли олтиликни банд этиб турибди.
Т.Рўзиев, ЎзА