“ОсиёЭкспресс” пул ўтказмалари тизими: қулай ва ишончли
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ нинг шўъба банки бўлган Осиё-Инвест Банк (АЖ) Россия банкларини ҳамкорликка чорлайди ва Ўзбекистон Республикасига пул ўтказмаларини амалга ошириш орқали Россия Федерациясидаги “ОсиёЭкспресс” пул ўтказмалари тизими иштирокчилари сонини оширади.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ нинг шўъба банки бўлган Осиё-Инвест Банк (АЖ) Россия банкларини ҳамкорликка чорлайди ва Ўзбекистон Республикасига пул ўтказмаларини амалга ошириш орқали Россия Федерациясидаги “ОсиёЭкспресс” пул ўтказмалари тизими иштирокчилари сонини оширади.
Ҳозирги кунда Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига ва Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерациясига пул ўтказмалари «РУНА-БАНК» АЖ да амалга оширилади. «РУНА-БАНК» АЖ Москва, Москва вилояти: Серпухов, Митищи, Королев, Фрязино, Зеленоград, ҳамда Тверской вилоятининг Калязино шаҳрларида ўз офислари ва тезкор кассаларига эга.
2020 йилнинг 20 мартидан бошлаб “ОсиёЭкспресс” пул ўтказмаларини юбориш ва тўлаш бўйича «Солидарность» ТБ АЖ офислари қўшилди. Москва, Москва вилояти, Иркутскдаги офислар тажриба худудлари сифатида иштирок этади.
«Солидарность» ТБ АЖ шохобчаларининг иштироки кейинчалик Санкт-Петербург шаҳри, Самара вилоятини ҳам қўшиш, шунингдек, меҳнат мигрантлари учун пул ўтказмаларининг рақамли технологиялари ва бошқа хизматларни жорий этиш имконини беради.
Осиё-Инвест Банк (АЖ) ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш стратегиясини изчил амалга оширмоқда ва Россия Федерациясининг йирик кўп филиалли банки – «Россельхозбанк» АЖ билан интеграция жараёнларини якунлайди.
Таъкидлаш жоизки, Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига пул ўтказмаларини юбораётган “ОсиёЭкспресс” пул ўтказмалари тизими фойдланувчиларига 7/24 режимида ўзбек ва рус тилларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасида пул ўтказмаларини тўлаш энг аввало Осиё-Инвест Банк (АЖ) акционери – Ўзмиллийбанк, “Халқ Банки” АТБ, “Қишлоқ Қурилиш Банки” АТБ, “Агро банк” АТБ филиалларида амалга оширилади.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида