ОСА Бош ассамблеяси муносабати билан мартабали меҳмонлар Тошкентга келмоқда
Жорий йилнинг 24–27 январь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг (ОСА) навбатдаги Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан пойтахтимизга нуфузли хорижий меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда. Хусусан, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Мартабали меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташхўжаев томонидан кутиб олинди.

Жаноб Мажид Рашид раҳбарлигидаги делегация пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида, шунингдек, бир қатор учрашув ва тадбирларда иштирок этиши режалаштирилган.


Шунингдек, АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли ҳамда Осиё енгил атлетика ассосиацияси президенти Даҳлан Ал Ҳамад ҳамда ассосиация бош котиби А. Шуггумарран Тошкент шаҳрига етиб келди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА