Оқтош маҳалласи обод бўлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туманида “Обод маҳалла” – “Обод кўча” – “Обод хонадон” мезони асосида қатор амалий ишлар бажарилмоқда.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов туманида дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
4-сектор ҳудудидаги Оқтош маҳалласида 1010 та хонадон бўлиб, 5 минг 850 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Дастур доирасида бу ерда кенг кўламли ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят раҳбари дастур доирасида бажарилиши кўзда тутилган ишлар тақдимоти билан танишди. Сўнг ишчи гуруҳ ҳудуддаги оилавий шифокорлик пунктига ташриф буюрди.
Мазкур шифохона биноси талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли, фаолиятини вақтинча бошқа бинода давом эттириши, поликлиника учун янги бино қурилиши бошланиши билдирилди.
[gallery-22146]
Шунингдек, ҳудудда дастур доирасида “Маҳалла маркази” биноси таъмирланмоқда. 3,8 километр йўл шағаллаштирилмоқда. 1,2 километр электр линияларини жорий, 1 километр ичимлик суви тармоғини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА