Оқолтин туманида ҳам ҳоким ўзгарди
Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.


Туман Кенгаши депутатлари томонидан шу кунга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган Сувонов Ҳуснитдин Яхшиликович номзоди туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.


Сессияда Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди.
Ғулом Примов,
Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари