Давлат котиби Марко Рубио бошчилигидаги Трамп маъмурияти Венесуэла Президенти Николас Мадурони ҳокимиятдан четлатишга интилмоқда ва бу мақсадга эришиш учун ҳарбий босимни кучайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.
Ушбу хабарни “New York Times (https://www.nytimes.com/2025/09/29/us/politics/maduro-venezuela-trump-rubio.html?searchResultPosition=1)” АҚШ расмийларига таяниб тарқатди.
- Охирги кунларда Трампнинг юқори мартабали ёрдамчилари Николас Мадурони лавозимидан олиб ташлаш ҳаракатини кучайтирди, маъмурият расмийлари айни мақсадда ҳарбий босимни кучайтириши мумкин бўлган кенг кўламли кампанияни муҳокама қилмоқда. Жараённи Давлат котиби ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Марко Рубио бошқаради. Мулозим Мадурони ноқонуний раҳбар, АҚШ штатларининг гиёҳванд моддалар экспорти бўйича ҳисоботини назорат қилади, - дея даъво қилмоқда. Нашр ёзишича, Рубио Марказий разведка бошқармаси маълумотидан фойдаланган ҳолда, янада тажовузкор стратегияни шакллантирмоқда. Давлат котиби ёндашувини МРБ директори Жон Ретклифф ва Трампнинг ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Стивен Миллер қўллаб-қувватламоқда. Амалдаги ва собиқ расмийлар газетага айтишича, АҚШ армияси кейинги қадам сифатида Венесуэлада гумон қилинган гиёҳванд моддалар савдогарларига қарши эҳтимолий ҳарбий амалиёт ўтказишни режалаштирмоқда.
Бинобарин, Оқ уй бундай ҳаракатни ҳали маъқулламаган. Венесуэла мухолифати вакиллари ҳам газетага Мадурони қулатиш режалаштирилаётгани, Трамп маъмурияти билан шу масала муҳокама қилинаётганини айтган. Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт 19 августкуни Трамп Венесуэлада ҳарбий амалиёт ўтказиш имкониятини истисно қилмасдан, гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун “Америка кучларининг барча унсурларини сафарбар этишга тайёрлиги"ни маълум қилган.
С.Раҳимов, ЎзА