OpenAI компанияси акцияси биржага чиқади
Сунъий интеллект соҳасига ихтисослашган машҳур “ChatGPT” модели яратувчиси – “OpenAI” компанияси акциясини АҚШда оммавий савдога чиқаришга тайёргарликни бошлади.
Маълум қилинишича, бунинг учун Қимматли қоғоз ва биржа комиссиясига махсус S-1 шаклидаги ариза махфий тарзда тақдим этилган. Мазкур жараён компания IPO – акцияни бирламчи оммавий жойлаштириш босқичига тайёрланаётганини англатади.
Ҳозирча биржага чиқишнинг аниқ санаси айтилмаган. Компания баёнотида қайд этилишича, айрим стратегик вазифаларни хусусий корхона мақомида туриб амалга ошириш осонроқ кечиши мумкин.
“Reuters” агентлиги таҳлилига кўра, “OpenAI” фонд бозорига сентябрдаёқ чиқиши мумкин. Мутахассислар компания қийматини 1 триллион долларга баҳоламоқда.
Д.Ҳакимов, ЎзА