Эндиликда, ҳар бир ғолиб бўлган маҳалла учун 8 миллиард сўм маблағ йўналтириш белгиланмоқда.
Ҳар бир ғолиб маҳаллада камида 3 та ёки ундан юқори бўлган лойиҳалар пакети шакллантирилади. Бу – ҳар битта маҳаллада 3 тадан ортиқ турли лойиҳалар амалга оширилиши мумкин дегани. Маҳалла раиси ўзига тегишли бўлган маҳалладаги 6 та лойиҳани киритадиган бўлса, фуқаролар овоз бериш жараёнида ушбу 6 та тадбирдан 5 тасига овоз бериб, 1 тасига овоз бермаса, ўз-ўзидан ғолиб деб топилган лойиҳа таркибидаги фақатгина 5 та тадбир амалга оширилади, 6-лойиҳа тушиб қолади.
Қайсидир маҳалла раиси ўзига тегишли бўлган аммо маҳалла учун долзарб бўлмаган лойиҳани киритадиган бўлса, ушбу лойиҳалар кейинчалик фуқароларнинг овоз бермаслиги натижасида тушиб қолиш имкониятини бериши учун ушбу амалиёт жорий этилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lcj4Qv5ZmeU" title="«Open Budjet»ни шакллантириш учун қанча маблағ йўналтирилади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Ҳар бир тумандан нечта маҳалла ғолиб деб топилади?
– Жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб 2.7 триллион сўм маблағ “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” лойиҳаларини шакллантириш учун йўналтириш кутилмоқда. Ушбу 2.7 триллион сўм маблағ туманлардаги мавжуд аҳоли ва маҳалла сонидан келиб чиқиб тақсимланиши белгилаб берилган, – дейди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим бошлиғи Азимжон Ҳасанов. – Натижада маҳалла ва аҳоли сони юқори бўлган туманларда 2 ёки 3 та, нисбатан кичикроқ бўлган туманларда битта маҳалла ғолиб деб топилади. 2024 йилдан бошлаб 4 триллион сўм маблағ режалаштирилган. Ушбу сумманинг ошиши натижасида ғолиб деб топиладиган маҳаллалар сони ҳам кўпайиши кутилмоқда.
Н.Раҳмонова, Ё.Мелибоев (видео), ЎзА