Қонун устуворлиги – халқ фаровонлиги
Жиззахда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишлаб “Қонун устуворлиги – халқ фаровонлиги” шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.
Жиззахда Бош қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишлаб “Қонун устуворлиги – халқ фаровонлиги” шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги, “Темурийлар издоши” нодавлат таълим муассасаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Миллий гвардия ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир шаҳар марказидаги Мустақиллик майдонида тантанали тус олди.
Тадбирда Ватанимиз равнақи, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши, тинч-тотувлигини таъминлаш, халқимизнинг буюк мақсадларини рўёбга чиқаришда Конституциямиз мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Президентимизнинг 2017 йил 15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган “Темурийлар издоши” нодавлат таълим муассасасида махсус ҳарбийлашган синфларда ёшлар чет тиллари, математика, физика, тарих ҳамда ҳуқуқ фанларидан малакали таълим олмоқда.
Таълим маскани ёшлари ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги кўргазмали чиқишлари, санъат ва спортда эришган муваффақиятлари намойиши билан тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.