Онлайн видео мулоқот: таҳлилий, танқид ва самара
Онлайн видео мулоқотда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Онлайн видео мулоқотда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Ш.Азизов Бухоро вилояти, туман (шаҳар) партия ташкилотлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида бажарилган амалий ишлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам йўл қўйилганлигини таъкидлади.
Шунингдек, Марказий Кенгаш Пленуми қарорлари бўйича бажарилган ишлар ва кадрлар масаласи, партия аъзоларини хатловдан ўтказиш, бошланғич партия ташкилотларини тузиш, аъзолар сонини кўпайтириш ва бадаллар тушумларини назоратга олиш ҳақида алоҳида тўхталди. 2020 йил 1 сентябргача ҳар бир туман, шаҳар партия ташкилоти аъзоларининг аъзолик бадаллари тушуми ва янги аъзолар ҳақида тўлиқ маълумот бериш вазифасини топширилди.

Йиғилишда партия аъзолари сафини хотин-қизлар, фидойи ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг ижтимоий ҳимояси, бандлигини таъминлаш, соғлигини муҳофаза қилишга жиддий эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Шунингдек, партия ҳузуридаги «Аёллар қаноти», «Ёшлар қаноти» етакчиларининг таркибини қайта кўриб чиқиш, уларнинг иш режалари, «Йўл хариталари»ни бугуннинг талаби, партия дастурий мақсад вазифаларига асосланган ҳолда мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилишда вилоятдаги мавжуд экологик муаммолар, партия дастурий вазифаларидан келиб чиқиб уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасида таҳлилий маълумотлар ҳам кўриб чиқилди.
Онлайн видео мулоқотда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Бухоро вилояти партия ташкилоти матбуот хизмати