Онлайн-аукцион: ҳафта натижалари
Жорий йилнинг 15-19 июл кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 9 та бўш турган давлат мулки объектлари, 86 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 71 та объект сотилди.
Жорий йилнинг 15-19 июл кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 9 та бўш турган давлат мулки объектлари, 86 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 71 та объект сотилди.
Давлат мулки объектлари
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 9 та давлат мулки объекти 1 млрд 989 млн. сўм инвестиция киритиш, 101 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 267 млн. сўмга сотилди.
2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 45 та объект савдога чиқарилди 16 та объект реализация қилинди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 2345 та бошланғич нархи 87 мрлд. 950 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 71 та объект 41 327,5 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 153 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Дарё ўзанлари тозалаш хуқуқи
Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан ҳафта давомида жами 2 та бошланғич нархи 582,9 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари 594,6 млн.сўмга сотилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда30 табошланғич нархи 12 млрд. 261,5 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Металл қазиб олиш хуқуқи
Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 11 табошланғич нархи 82,5 млн сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 86,6 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 9 та бошланғич нархи 67,5 млн. сўмлик, қимматбаҳо металларни қазиб олиш хуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 36 та бошланғич нархи 270 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!
“Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати
ЎзА