Она тилимизнинг тақдири ўз қўлимизда
Интернет маълумотларига назар соладиган бўлсак, сайёрамиз аҳолиси етти мингдан зиёд тилда сўзлашаркан. Ана шу тилларнинг атиги бир фоизида (70 та тилда) Ер шари аҳолисининг 90 фоизи гаплашади.
Интернет маълумотларига назар соладиган бўлсак, сайёрамиз аҳолиси етти мингдан зиёд тилда сўзлашаркан. Ана шу тилларнинг атиги бир фоизида (70
VII-VIII асрларга мансуб
Ўрта асрларда Маҳмуд
Шоҳ
Ўзбек тилидан темурийлардан ташқари, турли даврларда Олтин Ўрда, шайбонийлар, аштархонийлар, ўзбек хонликлари даврида ҳам асосий тил сифатида фойдаланилган. 1870 йилда ўзбек тилидаги илк газета “Туркистон вилоятининг
30 йилдан сўнг...
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги “
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.
Президентимиз, ўзбек тили ҳақида сўз юритаркан, шундай деган эди: “Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин. Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрлик кечмиши, унинг
Дарҳақиқат, ҳали шўролар тузуми тарих саҳнасида барқарор турган бир пайтда бу қонуннинг қабул қилиниши ўзига хос мардлик ва жасорат намунаси бўлган эди.
Ўзбек тили давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди. Айни вақтда у Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги сари қўйилган биринчи дадил қадам эди.
Қонун
Сир эмас, бугунги нуқтаи назардан келиб чиқиб қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, такомиллаштириш, ундаги талабларни қатъийлаштириш зарурати юзага келди. Қонун моддаларига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг кўпчилигида “давлат тилида, шунингдек, бошқа тилларда ҳам...” иборасига тез-тез дуч келамиз.
Қонунни ўқиб чиқар эканмиз, у ўта эҳтиёткорлик, мулойимлик билан тузилганига, очиғини айтганда, қонундан кўра кўпроқ тавсиянома ўхшашини англаймиз. Унда имкон даражасида ўзбек
Баъзи мамлакатларнинг давлат тили ҳақидаги қонунлари нисбатан мукаммалроқ ва
Қозоғистон Республикасининг “Давлат тили ҳақидаги қонуни”нинг 4-моддасида “давлат тилини билиш ва унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир Қозоғистон Республикаси фуқаросининг бурчи экани” белгилаб қўйилган.
Арманистон Республикасининг “Тил ҳақида”
Ҳа, чиндан ҳам, Давлатимиз раҳбари мазкур анжуманда ўттиз йил муқаддам қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”
Аччиқ, аммо очиқ гаплар
Табиийки, тил ҳақидаги қонун мукаммал, замон талабларига мос бўлмаганидан кейин, унинг таъсири ҳам ҳаминқадар бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Буни биз ҳозирга қадар ҳар қадамда учратганмиз. Биргина, юртимизда ўтказиб келинган халқаро анжуманларда давлат тилига бўлган муносабатни олайлик. Тилимизга бўлган ҳурмат-эътибор ана шундай паллада кўзга ташланиши керакмасми? Ҳолбуки, бундай анжуманларда салом-аликдан бошқа бирорта ўзбекча сўз эшитмаслик ҳеч кимни ажаблантирмайди. Хўш, қўшни ва қардош ўлкаларда бу борада вазият қандай?
Иш юзасидан қўшни ва қардош мамлакатларга кўп бориб тураман. Жорий йилнинг май ойида Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган медиа-форумда иштирок этдим. Тадбирда сўзга чиққан
Орадан кўп ўтмай, Боку шаҳрида ўтказилган бир халқаро анжуманда ҳам худди шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик. Маҳаллий иштирокчилар
Бир неча йил муқаддам Грузияда бўлганимда кўчалар, бинолар, пештоқлардаги ёзувлар барчаси грузинча экани эътиборимни тортганди. Фақат хорижлик туристларга қийинчилик туғилмаслиги учун айрим жойларда инглиз тилидаги битиклар учрайди.
Бу каби кузатишларим сўнгида “ҳеч бир халқ ўз она тилини бизчалик “қадрламас” экан” қабилидаги аччиқ хулосага келгандим. Афсуски, бу фикримни ҳамон ўзгартиролмай келаман.
Ҳолбуки, бугун ўзбек тилини хорижликлар ҳам қизиқиш билан ўрганмоқда. “
Шундай экан, бу борада давлат раҳбарининг алоҳида ташаббуси кўрсатгани бу каби муаммолар ечимида муҳим ўрин тутиши муқаррар.
Замон ўзгарди, талаблар ҳам...
Тан олиш керак, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва эътиборини ошириш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширила бошланди.
Жумладан, мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари қошида “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари ташкил этилмоқда.
2019 йил 21 октябрь куни Давлатимиз раҳбари “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва
Ушбу фармонда она тилимизнинг келгуси тараққиётига оид кўплаб масалалар қаторида алоҳида тузилма – Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини
Бу тузилма давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини, соҳага оид муаммоларни таҳлил этиб, бу борада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаб келмоқда.
Жорий йилнинг 20 январь куни
Эндиликда мазкур лавозимдаги шахслар зиммасига ташкилот ва муассасаларда давлат тилига оид қонун ҳужжатлари, дастурлар, “йўл хариталари”нинг ижросини таъминлаш, бу борадаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, ходимларнинг давлат тилини чуқур ўрганишлари учун шарт-шароитлар яратиш сингари вазифалар юкланган.
Куни кеча бу борада яна бир янгиликни эшитиб, барчамизнинг кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Вазирлар
Ушбу жамғарма ўзбек тилини ривожлантириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, тилимизни ривожлантириш лойиҳаларига грантлар ажратиш, китоб ва қўлланмалар чоп этиш,
Ҳаммаси ўз қўлимизда...
Гапнинг очиғи, шу пайтга қадар тилимизни ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш учун давлат даражасида бу қадар катта эътибор қаратилмаган эди.Гарчи ҳар йили 21 октябрь санаси арафасида қулоч-қулоч мақолалар ёзиб, тадбирлар ўтказиб келган бўлсак-да,
Ўз-ўзидан равшанки, қуйида ҳам шу ҳолат кузатилар: — бозор, дўконларда, жамоат жойларида, биноларнинг пештоқида, ташқи рекламаларда бошқа тиллардаги битиклар манаман деб кўзга ташланиб турарди.
Албатта, бу нуқсонларни қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этиш қийин. Бундай ҳолатлар бугун ҳам батамом йўқотилгани йўқ. Аммо, бу борада дастлабки қадамлар қўйилди. Давлат раҳбари бу йўналишдаги ишлар назоратини ўз қўлига олди. Тегишли тузилмалар тузилди, мутасаддилар тайинланди, ваколатлар, вазифалар, чора-тадбирлар белгиланди.
Энди қолгани ўз қўлимизда. Шунча эътибор, шарт-шароит бўла туриб, ундан фойдалана олмасак, тилимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга етарлича эътибор қаратмасак, бунинг учун ўзимиз, фақат ва фақат ўзимиз айбдор бўламиз.
Аслида, она тилимиз Яратганнинг бизга инъом этган буюк неъмати, аждодларимизнинг энг нодир, бебаҳо мероси, буюк мутафаккирларимизнинг бизга қолдирган омонатидир. Биз бу омонатни кейинги авлодларга ҳам бенуқсон, бус-бутун ва мукаммал ҳолда топширишимиз лозим.
Рустам ЖАББОРОВ,
“