Она тили – миллат ғурури
Наманган туманидаги 28-умумтаълим мактабида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ дарслар, адабиёт ҳафталиклари ташкил этилмоқда.
Наманган туманидаги 28-умумтаълим мактабида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, очиқ дарслар, адабиёт ҳафталиклари ташкил этилмоқда.
Наманган давлат университетининг ўзбек филологияси факультети профессор ва ўқитувчилари иштирокидаги навбатдаги тадбирда она тилимиз тарихи, унинг ўзига хос хусусиятлари, луғат бойлиги, миллий адабиётимиз равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда мумтоз шоирлар ижодидан намуналар ўқилди.



