“Омбудсман мактаби” лойиҳаси – амалда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Боёвут туманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Ушбу лойиҳа аҳолининг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш мақсадига қаратилган бўлиб, Боёвутда ўтган тадбирда асосан меҳнат муносабатлари, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳамда камбағалликни қисқартириш масалаларига урғу берилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мавзу юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берди.
Шу куни Боёвутда бўш иш ўринлари ярмаркаси ва аҳоли учун тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Омбудсман ва унинг Сирдарёдаги минтақавий вакили иштирокида фуқаролар қабули ўтказилиб, мурожаатлар ўрганилди.
[gallery-12990]
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА