Олмаотада "Қозоқфильм" хиёбони яратилади
Олмаотада Қозоғистон кинематографияси тарихига бағишланган янги жамоат макони лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
“Казинформ” хабар беришича, мазкур “Қозоқфильм” кинематография боғи сайр қилиш, дам олиш ва маҳаллий кино санъати билан танишиш учун қулай замонавий маскан вазифасини ўтайди. Мажмуа таркибида бир неча мавзули ҳудуд ташкил этиш назарда тутилган. Ҳар бир бўлим меҳмонларни маҳаллий кинематографиянинг турли даврлардаги ривожланиш тарихи билан таништиради.
Ташаббус доирасида сайр қилиш учун хиёбон, интер фаол ва мультимедиа инсталляцияси, очиқ осмон остида фильм намойиш этиш учун амфи театр, болалар майдончаси ва дам олиш масканларини барпо этилади.
– Қозоғистон киноси тарихини нафақат визуал унсурлар орқали, балки замонавий интер фаол шаклда ҳам тақдим этиш мумкин, – дейилган хабарда. – Шу тариқа мижозлар миллий кинематографиянинг ривожланиш йўли, машҳур асарлар ва мамлакат маданий мероси билан қулай ҳамда замонавий тарзда танишадилар.
Абдуғафур Маматов, ЎзА