“Olimpik mobiUz” мавсумга жиддий тайёрланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги майдонда «Olimpik mobiUz» жамоаси янги мавсум олдидан илк машғулотига киришди.
Футбол клубининг асосий мақсади пролигада муваффақиятли иштирок этиш билан бирга жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган Осиё кубогида ҳам юқори натижаларга эришишдир. Шу боис, жамоанинг ўтган йилги таркибини сақлаб қолган ҳолда, ҳар бир чизиқда рақобатни ошириш мақсадида янги футболчилар ҳам йиғинга чақирилган. Ижара асосида жамоада бўлган футболчиларнинг 2025 йилги мавсумда ҳам «Olimpik mobiUz» таркибида қолиши мақсадга мувофиқ бўлади. Негаки, жамоа футболчилари 20 ёшгача бўлган терма жамоа ўзагидир.
Жамоа Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этса, октябрь ойида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинларига йўлланмани қўлга киритади. Жаҳон чемпионатида эса Лос-Анджелесда бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларида иштирок этиш мақсади бош режага олиб чиқилган.
Айни кунларда ўтаётган ўқув-йиғин машғулотларида 35 нафар футболчи иштирок этмоқда.
[gallery-21156]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА