Олимпиада-2036: Асосий даъвогарлар...
2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш учун бир неча давлат даъвогарлик қилмоқда.
Ҳиндистон Деҳли ва Агра шаҳарларини асосий номзод сифатида кўрсатиб, инфратузилма ривожига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Туркия Истанбул кўмагида Олимпиадани ўтказиш ниятини билдирган. Миср эса Қоҳира яқинида махсус Олимпия шаҳарчаси қуришни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика ва Венгрия ҳам энг йирик спорт анжумани мезбонлиги учун курашмоқда. Халқаро Олимпия Қўмитаси якуний қарорни 2026 йил эълон қилиши кутиляпти.
Муштарий Икромова, ЎзА