ОЛИМПИАДА-2020: Сўнгги ва ҳал қилувчи йиғин
Футболчиларимиз келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига Таиланд орқали етиб боришни мақсад қилган.
Хабарингиз бор, келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Унда Любинко Друлович устозлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Айни пайтда олимпия терма жамоамиз Тошкентда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.
Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Бу галги йиғин эса Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қитъа чемпионатига ҳозирлик жараёнининг якуний босқичини ўтамоқда.


Машғулотлар 16 декабрь санасига қадар давом этади. Сўнгра терма жамоамиз БААга йўл олади ва Дубайда йиғинни давом эттирган ҳолда бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган.
Айни пайтда йиғинда иштирок этаётган футболчилар:
Дарвозабонлар:
Абдувоҳид Неъматов 20.03.2001 “Насаф”
Низомитдин Зиёвутдинов 25.04.1998 АГМК
Машхуржон Муҳаммаджонов 21.02.1999 “Насаф”
Умиджон Эргашев 20.03.1999 “Насаф”
Ҳимоячилар:
Дилшод Саитов 02.02.1999 “Насаф”
Ҳожиакбар Алижонов 19.04.1997 “Пахтакор”
Ислом Қобилов 01.06.1997 “Бунёдкор”
Ҳусниддин Алиқулов 04.04.1999 “Насаф”
Ҳусниддин Ғофуров 20.03.1997 “Сурхон”
Шерзод Насруллаев 23.07.1998 “Насаф”
Илҳом Алижонов 05.03.1998 “Навбаҳор”
Ойбек Рустамов 02.04.1997 “Қўқон-1912”
Ярим ҳимоячилар:
Ислом Кенжабоев 01.09.1999 “Насаф”
Шароф Муҳитдинов 14.07.1997 “Насаф”
Азиз Ғаниев 22.02.1998 “Насаф”
Аброрбек Исмоилов 08.01.1998 “Сурхон”
Абдулла Абдуллаев 01.09.1997 “Бунёдкор”
Ойбек Бозоров 07.08.1997 “Насаф”
Нурилло Тўхтасинов 19.02.1997 “Бунёдкор”
Достон Иброҳимов 23.01.1997 “Қизилқум”
Жасурбек Яхшибоев 24.06.1997 АГМК
Санжар Қодирқулов 27.05.1997 “Бунёдкор”
Ҳужумчилар:
Азизбек Амонов 30.10.1997 “Локомотив”
Бобир Абдихолиқов 23.04.1997 “Насаф”
Миржаҳон Мираҳмадов 15.07.1997 “Бунёдкор”.