“Олима йўли” ва “Икки йўл” — ҳаётни ўзгартирувчи ҳикоялар (+видео)
Ёшлар ишлари агентлиги Пресс клубида аёл-қизларни илм-фан, шахсий ривож ва етакчилик сари руҳлантиришга қаратилган муҳим маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир доирасида “Олима йўли” ҳамда “Икки йўл, икки тақдир” фильмлари ёшлар эътиборига тақдим этилди. Ушбу экран асарлари орқали аёлларнинг илм йўлидаги изланишлари, ҳаёт танловлари ва муваффақият сари босиб ўтган йўллари таъсирчан тарзда ёритилди.
Фильмлар нафақат илҳом бағишлади, балки ёш томошабинларни ўз олдига катта мақсадлар қўйишга, билим ва матонат орқали уларга эришиш мумкинлигига ишонтирди.
Премьерадан сўнг тажрибали ва нуфузли аёл олималар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Самимий суҳбат давомида иштирокчилар илм-фан йўлидаги қийинчиликлар, шахсий тажриба ва муваффақият сирлари ҳақида фикр алмашдилар.
Ушбу тадбир аёл-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни илм ва етакчилик сари руҳлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
<iframe width="830" height="467" src="https://www.youtube.com/embed/Z3zrfG-xWqI" title="“Olima yo`li” va “Ikki yo`l” — hayotni o`zgartiruvchi hikoyalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА