Олима аёллар – миллат кeлажагининг тарбиячиси
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида Қашқадарё вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят “Олима”, “Ихтирочи аёллар” уюшмалари, “Оқила аёллар” ҳаракати ҳамкорлигида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” ҳафталиги доирасида “Олима аёллар – миллат келажагининг тарбиячиси” мавзусида хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди.
Дастлаб институт бош биносида тадбирнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зиёда Аминова ҳамда институт ректори Орифжон Бозоров ўз мулоҳазаларини билдирди.
[gallery-21749]
Тадбирда вилоятдаги олий таълим муассасаларининг илмий тадқиқот ишлари натижалари ва халқ амалий санъати намуналари бўйича кўргазмалар ташкил этилди.
Шундан сўнг “Маънавият ва маърифат хонаси”да “Олима аёллар – Янги Ўзбекистон тараққиётида” мавзусида маънавий-маърифий семинар бўлиб ўтди.
Маърузаларда аҳолининг саломатлигини яхшилаш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш давлат дастурининг устувор йўналишлари, олима аёлларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, илмий изланишлари, маънавиятли онанинг комил инсон тарбиясидаги фидойилиги эътироф этилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари