Ғолиблар мамлакат босқичига боради
Наманганда ўтказилган “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичида 35 тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.
Наманганда ўтказилган “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичида 35 тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган ушбу анъанавий танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Энг яхши тадбиркор” йўналишида Наманган туманидаги “Aisha home textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси раҳбари Жобир Камолиддинов биринчи ўринни эгаллади. Наманган туманидаги “Аҳмадбек Саховати” фермер хўжалиги раҳбари Рустам Қозоқбоев “Энг яхши фермер” йўналиши ғолиби бўлди. Янгиқўрғонлик Гулнора Қурбонова “Энг яхши ҳунарманд” деб топилди.
Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.