Оилалар учун “Ишонч телефони“
Мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга доимий эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга доимий эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Яқинда мураккаб шароитда қолган оилалар учун “Ишонч телефони“ ишга туширилди. Қайд этиш лозимки, мазкур ишонч телефони орқали қийин аҳволда қолган оила аъзоларига ҳуқуқшунос ва психологлар бепул ва малакали хизмат кўрсатади.
“Ишонч телефони“ хизмати Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази қошида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган бўлиб, ҳафтанинг якшанбадан ташқари ҳар куни 08:00 дан 20:00 га қадар фаолият юритади.
Ишонч телефони: +99 897 137 24 24
Ҳуқуқшунос: +99 897 137 26 26
Психолог: +99897 137 27 27
“Оилаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш“ лойиҳаси доирасида ишга туширилган “Ишонч телефони“ хизмати фаолият бошлаганига ҳали унчалик кўп вақт бўлмаса-да, юқори малакали ҳуқуқшунос, психолог ва оила соҳасидаги бошқа мутахассислар келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли иш олиб бормоқда.