Оилада эркак ва аёлнинг ўрни
Муқаддас ислом дини таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас ҳисобланади.
Муқаддас ислом дини таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг асоси, бир бўлагидир. Агар бинонинг асоси соғлом бўлса, бино ҳам мустаҳкам бўлади, акс ҳолда бундай бино емирилиш ва қулаш хавфи остида қолади. Айнан шунинг учун динимизда оила масаласига бениҳоя жиддий эътибор қаратилади, унинг мустаҳкамлиги, эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат давомийлигини таъминлаш учун ўзига хос қонун-қоидалар мавжуд.
Оилада эр ва хотинга ўзига хос бурч ва вазифалар юкланган, бир-бирига нисбатан ҳақ ва ҳуқуқлари белгилаб берилган. Агар эр ва хотин мазкур қоидаларга амал қилса, бир-бирига нисбатан зиммаларидаги бурч ва масъулиятини ҳис қилиб, ситқидилдан адо этса, бундай оила бахт ва саодат қасрига айланади. Бундай намунавий оилада туғилган фарзандлар ҳам гўзал тарбия топади ва келажакда улардан жамиятга фойдаси тегадиган буюк инсонлар етишиб чиқади.
Бордию, эр ва хотин бир-бирининг ҳақ-ҳуқуқини танимаса, балки, уларни поймол қилса, табиийки, ундай оилада тинчлик ва хотиржамлик бўлмайди, ўзаро меҳр-муҳаббат завол топади. Оила пароканда бўлиш ва парчаланиш хавфи остида қолади. Шу боис ҳам динимиз эр ва хотиннинг ҳар бирига ўзига хос ҳуқуқлар ато этиб, маълум мажбуриятларни ҳам юклаган. Мазкур ҳуқуқларнинг баъзилари эр ва хотин ўртасида муштарак бўлса, баъзилари эрга тегишли ва яна баъзилари хотиннинг ўзига тегишли бўлган ҳуқуқлар ҳисобланади.
Исломда эр ва хотинлик алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа экан, мазкур алоқалар қай тарзда йўлга қўйилиши кераклигини ҳам билишимиз ва мазкур билимга амал қилишимиз лозим. Эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши керак? Эр киму, унинг қандай мажбуриятлари бор? Хотин киму, унинг қандай мажбуриятлари бор? Икковининг қандай оилавий ҳуқуқлари бор? Бир-бирларига муносабатлари қай тарзда бўлиши керак?
Шариатимизда шунга ўхшаш саволларнинг барчасига жавоб берилган. Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида бу масала атрофлича ёритилган. Мужтаҳид уламоларимиз мазкур оят ва ҳадислардан кўплаб ҳукмларни чиқарган. Буларнинг энг асосийлари эркаклар оила кўрки бўлган аёлларимизга чиройли муомала кўрсатиши, ширинсўз бўлиши ва ҳар томонлама яхшилик қилиши лозим. Уларнинг феъл-атворидаги бирор ҳаракат ёқмаган тақдирда ҳам қўполлик қилмасдан, ширинсўзлик билан камчиликларини айтиш, уларни тузатишга кўмаклаши керак бўлади.

Чунки ҳар нарсада Аллоҳнинг биз билмаган, ақлимизга келмаган ҳикматлари бор. Аёлларнинг ҳулқларида бир эмас, бир неча яхшилик борлиги маълум. Оила саранжом-саришталиги, кийим-кечак ва уйларнинг пок ва озодалиги, таом тайёрлаш борасидаги миннатсиз хизматлари ва энг муҳими, тўғри тарбия берилган, кўзлар қувончи бўлмиш солиҳ фарзандларни вояга етказишлари шундай яхшиликлар сирасига киради. Бу ҳақда ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Мўмин эркак мўмина хотинига ғазаб қилмасин. Агар унинг хулқидан, бири ёқмаса, иккинчиси хурсанд қилади”(Имом Бухорий ривояти).
Ҳар бир эркак аёлига ғамхўрлик кўрсатиши, муомала маданиятига аҳамият бериши, берилган буюк марҳаматни эъзозлаши керак. Аввало унга муҳаббат қўйиш учун эркак киши инсонпарварлик, мардлик нуқтаи назаридан, аёл билан ҳамфикр ва ҳамнафас бўлишга интилиши лозим. Айниқса ҳозирги кунда юртимизда бўлаётган карантин сабаб уйда қолинган вақтларда агар, аёл киши овқат тайёрлаган бўлса, бирор хабар ёки воқеани айтса, эр унга эътибор қилиши, муносабатини билдириши даркор.
Уй ишларида ёрдам бериб, оғирини енгил қилиши аёлнинг кўнглини кўтаради, ўртадаги меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Аёллар ила яхши муомалада бўлиб ҳаёт кечиринглар”, деб марҳамат қилган (Нисо, 19). Шундан келиб чиқиб комилликка интилган ҳар бир эркак оилада ўзига ҳаётий ҳамроҳ бўлаётган аёлининг барча ахлоқ ва хилқатини тўла тушуниб, унга яхши муомалада бўлиши лозим.
Оилавий жанжал ва келишмовчиликларнинг олдини олишда аёлларга ҳам бир неча вазифалар юкланади. Аёл эса ҳамиша болалари билан бирга, уларнинг таълим-тарбияси, парвариши билан машғул бўлади. Аёл оила ҳаётининг ҳамма соҳасида эрининг йўл-йўриқлари, кўрсатмалари, талаблари асосида иш тутиши керак. Акс ҳолда, оиланинг моддий барқарорлигини таъминлаш учун доимий ҳаракатда, меҳнатда бўлган эрни уйда ҳам мунтазам нотинчлик, муаммолар кутиб турса, у асабий, тажанг бўлиб қолади, соғлигини йўқотади. Шуни унутмаслик керак, ўз уйида тинчлик-хотиржамлиги бўлмаган эр бундай осойишталикни бошқа жойдан излаб қолиши мумкин.
Доно, зукко аёл бундай ҳолатнинг олдини олади, муаммоларни ечишда барча тажрибаларга суянади. Айниқса, ҳозирги синовли кунларда ўта зарурат бўлмаганида ҳаёт эҳтиёжлари – кийим-кечак, ейиш-ичиш, уй-рўзғор буюмлари сотиб олишни чеклайди ва буни муаммога айлантирмайди. Эрининг кайфиятига қараб ўринсиз саволлардан тилини тияди, бўлар-бўлмасга аразламайди, гина сақламайди, ақл билан иш кўради, турмуш ўртоғининг кўнглини олиш, фарзандлари тарбияси билан шуғулланишга ҳаракат қилади.

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоятидаги вакили