Оила қўрғонига дарз кетмасин
Бугунги кунда Фарғона вилоятида 983 минг 163 та оила бўлиб, ундан 395 минг 508 таси намунали оила сифатида эътироф этилган.
Ҳар бир оила бир олам. Лекин дунё халқлари орасида ўзбек оиласининг анъаналари, турмуш тарзи, ахлоқ-одоби олижаноб хислатларга, умуминсоний қадриятларга йўғрилганлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Бугунги кунда Фарғона вилоятида 983 минг 163 та оила бўлиб, ундан 395 минг 508 таси намунали оила сифатида эътироф этилган. Ёш оилалар сони 397 минг 680 тани ташкил этади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан оилаларни мустаҳкамлаш борасида ўтказган тарғибот тадбирлари сони 2 мингга етди. Бу рақам шунчаки ҳисобот эмас, балки бунинг замирида қанчадан-қанча муросасиз оилалар муаммолари бор. Қайнона-келинлар, эр-хотинлар билан мулоқот қилинди, психологик ёрдам кўрсатилди, моддий-маънавий қўллаб-қувватланди. Натижада 6 ой ичида рўйхатга олинган 1 минг 152 та ажрим ёқасида турган оиланинг 1 минг 61 таси яраштирилди. 2 минг 381 та шаърий никоҳдан ўтган оиланинг 809 таси никоҳи расмийлаштирилди. 2 та эрта никоҳнинг олди олинди.
Вилоятда ажримлар сони камайиб бораётгани кузатилмоқда. 6 ой мобайнида 1 минг 304 та оилавий ажрим қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 274 та кам.
– Судлар томонидан ҳам ҳамкор ташкилотлар билан оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг бўлим бошлиғи Алишер Абдуллаев. – Тадбирлар жараёнида турли сабабларга кўра, ажрашиб яшаётган эр ва хотинлар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида 9 нафар вояга етмаган фарзандлари бўлган 12 та оилани яраштиришга муваффақ бўлинди.
2019 йилнинг 6 ойида судларда никоҳдан ажратиш ҳақида 1859 та иш кўрилган бўлса, жорий йилда бу тоифадаги ишлар 1600 тани ташкил қилиб, 259 та ёки 13,9 фоизга камайган. Судлар томонидан 65 та оила яраштирилган. Судларда кўрилган ишлар бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда оилаларни сақлаб қолиш юзасидан – 110 та хусусий ажрим чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш учун юборилган.
Судларга никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза келиб тушиши билан бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг туман ва шаҳарлардаги қуйи тизимларига хабарномалар юбориш ҳамда никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни мазкур тизимдан хулосаларини олиш билан кўриб чиқиш амалиёти жорий қилинган.
Ўтган давр мобайнида судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг қуйи бўлимларига 480 та хабарнома юборилган бўлса, 670 та никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар бўйича хулосалар олиниб, кўриб чиқилган.
Афсуски, Фарғона шаҳри, Қўштепа туманида ажримлар сони камаймаяпти. Хўш, бунинг сабаби нимада?
Қўштепа туманида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 63 та оила барбод бўлди. Бунинг орқасидан, кўплаб фарзандлар ота меҳридан, муқаддас оиладан мосуво қолганини қандай изоҳлаш мумкин? Аслида битта ажримга ҳам, айниқса, фарзандлари бўлса, аввало, оилаларнинг катталари, ҳеч бир мутасадди бефарқ қарамаслиги керак эди.
– Ажрим ёқасида турган 149 та оилани яраштиришга эришдик, –дейди туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Барнохон Мўминова. – Аммо бу ишларимиз зўр дегани эмас, албатта. “Сармозор”, “Баланд масжид”, “Соҳибкор”, “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинларида оилавий ажримлар кўп кузатилмоқда. Оилавий келишмовчиликларни йигитнинг бошқа оиласи борлиги, хиёнат, ичкиликка ружу қўйгани, келиннинг бетгачопарлиги, уй-рўзғор тутумига нўноқлиги, оилага қайнона, баъзан қайноталар, қайинсингиллар аралашувлари билан изоҳлаш мумкин.
Илгарилари сабр билан кутиб, ўн йилларда фарзанд кўрганлар бўлган. Ҳозирда докторлар фарзандли бўлишга умид борлигини айтган бўлсалар ҳам, ота-оналар қистови билан ёшлар икки-уч йилдаёқ ажримга ариза бераяпти. Оила катталарига тушунтиришга ҳаракат қилсак, «биз учун бир йил ҳам муҳим» дейишади.
Гап жамиятнинг асоси бўлган оила тақдири ҳақида борар экан, унга путур етказувчи ҳар қандай иллатга бефарқ қараб бўлмайди. Айрим оилаларда ота-оналар турмуш икир-чикири, уй қуриш, сеп йиғиш билан андармон бўлиб, ўғил-қизларини турмушга тайёрлашдек энг улуғ анъана ва қадриятни унутиб қўйяптилар. Оилавий ҳаётнинг нозик сирлари, эрлик, аёллик масъулияти ва рўзғор юмушларини қиз болага она ва эгачилари, амма-холалари, ўғил болага ота, ака, амаки-тоғалари ўргатишидек азалий миллий одатлар эсдан чиқариб юбориляпти.
– Назаримда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларда эркакларнинг ўрни йўқолаётгандай, – дейди Ғиштмонлик қишлоғилик Орифжон ака Каримов. – Келинига тазйиқ ўтказаётган қайнонани ёки арзимас сабаблар билан уйига аразлаб кетиб қолаётган келинни шаштидан тушира олмаётган қайнота ва ўғилнинг оилада мавқеи йўқ, унинг гапи ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас. Оилалардаги ажримларнинг сабабларидан бири ишсизлик, моддий имконсизлик, деган хулосалар ҳам бор.

Лекин топармон-тутармон оилада ҳам ажрим рўй беряпти-ку?! Ота ва ўғил оиласида тартиб-интизом, одоб-ахлоқ бобида бошқарувни қўлдан бой бергач, тизгин қайнонанинг қўлига ўтган. Уйда аёлнинг гапи қонун. Бир ниҳолни иккинчи жойга кўчириб келиб кўкартириб, илдизи бақувват дарахтга айлантириш улкан ҳодиса. Келин тушган уйнинг қўрғони мустаҳкам бўлса, униб-ўсади. Қўрғон бу – эркак. Эркак оиласида мавқеини тикламас экан, уйидан файз-барака кўтарилади, тинчлик-хотиржамлик йўқолади.
Оила қўрғонининг пойдеворига зарба берувчи яна бир иллат қонуний асосларни менсимай ўқилаётган шаръий никоҳлардир. Ҳуқуқий меъёрлар яратилгани, Мусулмонлар идораси чиқарган фатвога қарамай, бундай ҳолатлар бартараф этилгани йўқ, «енг ичида» давом этмоқда.
Давлат идоралари, жамоат ташкилотлари шоҳида юрса, баргида юрадиган, арзимаган чойчақа учун жамият асосига путур етказадиганларнинг танобини ким тортади, маҳалладагилар, жамоатчилик эмасми?!
Бугун туманда юздан ортиқ оила ноқонуний никоҳ асосида яшаяпти. «Дўрмон», «Лангар», «Каттаболтакўл», «Бўстон», «Ватан», «Ғиштмон», «Эшонгузар», «Хумдон» маҳалла фуқаролар йиғинларида бундай оилалар кўпроқ учрайди. Аммо мутасаддилар оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш, соғлом муҳитни қарор топтириш билан боғлиқ тегишли чораларни кўришга шошилмаяптилар.
Оилалардаги ажримларни кескин камайтириш учун қонуний асосларни янада мустаҳкамлайдиган вақт келди. Ажримга ташаббускор томон давлатга тўлайдиган бож миқдори бир неча баробар кўтарилса, пинҳона шаръий никоҳ ўқиганларга қонуний асосда қатъий чоралар жорий этилса, иллатнинг илдизига болта урилган бўлармиди. Оила-муқаддас маскан, уни асраш ва мустаҳкамлаш эса барчанинг бурчидир.