ФОТОРЕПОРТАЖ
Ватанга қасамёд кечагина пайдо бўлиб қолган анъана эмас. Бу қанчадан-қанча саркардаларимиз, ботирларимиз тилида янграган ва сўнгги нафасгача юракда сақланадиган муқаддас онтдир.
Шу кунларда Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматга янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг “Ватанга қасамёд” маросимлари ўтказилмоқда.
[gallery-22929]
Ушбу тадбир “Чирчиқ” полигонида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар ва қўмондонликларнинг масъул офицерлари ўз нутқида Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз хавфсизлиги, тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашда юксак самаралар бераётгани хусусида сўз юритиб, ҳарбий хизмат ҳар бир ўғлон учун шарафли бурч эканини таъкидлади. Алп йигитларга зиммасидаги вазифани бажаришда улкан зафарлар тиланди.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар юрт осойишталиги йўлида хизмат қилишга бел боғлаган ўғлонларга ўзларининг самимий тилакларини билдирди.
Ёш аскарлар юртимиз сарҳадларини, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сўнгги нафаси қолгунича ҳимоя қилишга онт ичиб, Ватанга қасамёд қилди.
Камола ЮСУПОВА, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА